kurs

Bitcoin

$3835.15

0.27%
kurs

Ethereum

$139.48

1.71%
kurs

ZCash

$53.28

0.6%
kurs

Litecoin

$45.37

0.53%

Тошкентга келишдан олдин рўйхатдан ўтиш кераклиги бўйича таклиф шов-шув кўтарди.

rasmlar

Улуғбек Пирмуҳаммедов Kun.uz мухбирига ўз сўзлари юзасидан изоҳ берди. У прописка тизимига қаршилиги ва бундай таклиф беришдан мақсади

Бугун, 11 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб сессиясида Ўзбекистонда сўнгги 3 йил давомида суд ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар муҳокама қилинди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон экологик партияси вакили Улуғбек Пирмуҳаммедов Тошкентга келаётган вилоятликларни қайд этишнинг янги тартибини жорий этишни таклиф қилди.

«Фикримизча, фуқаро Тошкентга келишидан олдин ўзининг ҳудудидаги инспектордан рўйхатдан ўтиши мақсадга мувофиқ. Шундай тизим жорий этилса, Тошкентда муаммоларга учрашининг олди олинади», деди партия фаоли.

Унинг бу таклифи ижтимоий тармоқда резонанс келтириб чиқарди ва танқидий муносабатлар билдирилди.